19 Декабр 2020 йил 570

Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши Самарқандда ўтказилган тадбирлар

2020 йил 19 декабрь куни вилоят ИИОнинг Терроризм ва экстремизга қарши курашиш ходимлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши Самарқандда бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Самарқанд шаҳар А.Рўдакий кўчасида яшовчи 1998 йилда туғилган Н.Ш. 320 та қутига қадоқланган, қиймати 3.840.000 сўмга тенг бўлган жами 18.000 дона “ТРЕНИЯ” номли ва 20 та қутига қадоқланган 1.200 дона “БРИТАНИК” номли пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Бундан ташқари, Самарқанд тумани Х.Пайон МФЙда яшовчи 2003 йилда туғилган Т.Д. 30 та қутига қадоқланган жами 1.800 дона “ТРЕНИЯ” номли пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Шунингдек, Самарканд шаҳри бўйча ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Ургут тумани Юқори Санчиқул МФЙда яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Б.А. 29 қутига қадоқланган 1.740 дона пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.  

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech