14 Декабр 2021 йил 411

Пиротехника сотаётган йигит ушланди

13 декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризимни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд туманида тезкор-профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 2003 йилда туғилган С.Ш. тумандаги Хўжа Ахрор Вали масжиди ёнида 4140 дона пиротехника воситаларни қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Text to speech