9 Октябр 2020 йил 770

Пора муаммонинг ечими эмас! Самарқандда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган яна бир шахснинг нияти амалга ошмади

Қўшработлик 20 ёшли Н. терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган “Малибу” русумли автотранспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига Ички ишлар ходимига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

2020 йил 05 октябрь куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлими ва Қўшработ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н. ИИБ ходимига 400 АҚШ доллари пулларни пора сифатида бераётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Text to speech