2 Декабр 2021 йил
652
ППХ ходимлари томонидан пиротехника олиб кетаётган шахс аниқланди
Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз тун” тезкор профилактик тадбири давомида Самарқанд шаҳрининг Рўдакий, Беруний, Гагарин кўчаларида автопатруллик йўналишини олиб бораётган вилоят ИИБ ППХБ ходимлари томонидан Оқдарё тумани Арпа махалласида яшовчи Ф.Х. тўхтатилиб текширилганда, ноқонуний равишда жами 3600 дона пиротехника воситаларини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати