3 Октябр 2022 йил 468

Пробация соҳаси ходимлари билан танқидий йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов вилоят Ички ишлар органларидаги пробация бўлими соҳасида хизмат қилаётган ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш юзасидан танқидий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида соҳа ходимлари томонидан хизматда йўл қўйилаётган хатолар, маҳкумлар билан ишлаш борасидаги камчиликлар, пробация назоратидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилиши аҳволи муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунига кўра бир гуруҳ раҳбар ва ходимлар қаттиқ огоҳлантирилди.

Text to speech