Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб олди.
Профилактика инспектори Зарафшон дарёсида оқиб кетаётган фуқарони қутқариб олди.
2020 йил 28 июнь куни соат тахминан 13:30 ларда Самарқанд шаҳар Ўзбектракт кўчаси ва Ойдин йўли кўчаси кеcишмаси яқинида Зарафшон дарёсида оқиб келаётган Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро профилактика катта инспектори катта лейтенант Бекназаров Зохид Шарипович томонидан қутқариб қолинди.
Фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб кетиб, Зарафшон дарёсида оқиб кетган. Шу ҳудудда профилактик тадбирларни амалга ошираётган профилактика инспектори катта лейтенант Зохид Бекназаровнинг ҳолатга кўзи тушиб қолиб, зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, оқар сувдан фуқарони чиқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Фуқарога тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари тез орада телевиденя орқали намойиш этилади.