14 Апрел 2021 йил 699

Профилактика инспекторига пора таклиф қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 9 апрель куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ профилактика инспекторига, туманнинг “Ишчан” маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига куёви Э.Х., ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани маст ҳолда бошқариб келиб, қайнотасининг тинчлигини бузаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Хабарга асосан профилактика инспектори Э.Х.ни мастлик ҳолатини аниқлаш учун Суд тиббий экспертизасига олиб бориб, мастлик даражаси аниқланган вақтида, фуқаро ҳолатни расмийлаштирмаслик ва тўпланган ҳужжатларни ЙҲХБга юбормаслик эвазига профилактика инспекторига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходим фуқарога қилаётган хатти-ҳаракати қонунга хилофлиги, пора бериш жиноят эканлигини тушунтириб, яшаш уйига кетиши учун руҳсат берган.

2021 йил 10 апрель куни Э.Х. профилактика инспекторининг олдига такроран келиб, масаласини ҳал қилиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яна бир-бор пора тариқасида таклиф қилган.

Шу куни ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ҳамда тегишли орган ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, Э.Х. профилактика инспекторига 300 АҚШ доллари миқдордаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech