30 Июн 2021 йил 483

Профилактика инспекторига тан жароҳати етказган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 08 июнь куни соат тахминан 01:00 лар атрофида тунги хизматга жалб қилинган Нарпай тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Ў.Буркиев, туманнинг “Чархин” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўл четида тўхтаб турган “Nexia-2” русумли автотранспорт воситаси шубҳа уйғотганлиги сабабли, машина олдига бориб, автомашина ичида бўлган икки нафар фуқародан ўзини таништиришини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўраган.

Фуқаролар профилактика инспекторига қўпол муомалада бўлиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уриб тан жароҳати етказган.

2021 йил 23 июнь куни ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech