12 Сентябр 2024 йил 68

Профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот

Жамиятимизда аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим вазифаларни амалга оширишда ички ишлар органлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шу сабабли, орган ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун доирасида белгилаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида турли қарор ва фармонлар эълон қилинноқда.

Нарпай туман ҳокими Шербек Буранов 3-сектор раҳбар - ички ишлар бўлими бошлиғи А.Райимбердиев билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5005-сонли фармони ижроси юзасидан ички ишлар бўлимида фаолият юритаётган профилактика инспекторлари билан учрашди.

Учрашув давомида ходимлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар билан танишилиб, ижроси юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Text to speech