13 Май 2021 йил
495
Пул сочган йигит билан профилактик суҳбат ўтказилди
Ижтимоий тармоқларда Ургутлик йигитнинг пул сочаётгани акс этган лавҳа кўплаб юртдошларимиз орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Ургут тумани “Вағашти” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида устиларига пул сочган.
Н.Ж. билан олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди.
Фуқаро ва унинг яқин қариндошлари билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилиб, фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.