3 Июн 2021 йил 478

Радиатор суви қайнаб кетган "Газель" жарликка тушиб кетти

2021 йил 2 июнь куни соат 10:00 ларда Ургут тумани Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1031-км.да ҳаракатланиб келаётган "Газель" русумли автомашинанинг радиатор суви қайнаб, тик баландликда тўхтаган.

Ҳайдовчи автомашинани қўл тормозига қўйиб, сувга тушган вақтида, автомашина ҳаракатланиб, жарликка тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида автомашинага моддий зарар етган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Text to speech