21 Декабр 2020 йил 470

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик автоблогернинг транспорт воситасига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

2020 йил 16 декабрь куни фуқаро М.Б. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 декабрь куни соат 02:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёнида бўлган автомашинаси номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech