21 Июн 2021 йил 310

#Расмий_маълумот

Бугун Самарқанд вилояти ФВБ га соат 16:30да Самарқанд шаҳар “Рудакий” кўчасида фуқаро Б. А. га тегишли бўлган “Ласетти” автомашинасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган. Олинган хабарга асосан ёнғин жойига Ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:35да етиб етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 16:41да ўчирилган. Ёнғинда жарохат олганлар йўқ.

Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Text to speech