14 Ноябр 2020 йил 777

Республика ишчи гуруҳи иккинчи кун ўрганиш ишларини Ургут, Қўшработ туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида олиб бормоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Самарқанд вилоятида бўлиб турибти.

Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия хизмати масъул мутасаддиларидан иборат республика ишчи комиссияси жойларда фуқаролар дуч келаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятнинг аҳволини мониторинг қилиш мақсадида иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Иккинчи кун ўрганиш ишлари Ургут, Қўшработ туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech