Республика "Ишчи гуруҳи" Самарқандга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида вилоятнинг шаҳар-туманларидаги Mаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлари, ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда ишчи гуруҳ олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, жойларда ўрганилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди.
Вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ аъзоларига тизимда юритилаётган меъёрий ҳужжатларни ўрганиш, ҳудудларда маҳалла раисларини янги тизимга ўтказиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммолар билан яқиндан танишган ҳолда ўз ўрнида ҳал этиш, маҳалла тизимига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати