Республика ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятидаги маҳаллаларни ўрганишни бошлади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Самарқанд вилоятида бўлиб турибти.
Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия хизмати масъул мутасаддиларидан иборат республика ишчи комиссияси жойларда фуқаролар дуч келаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятнинг аҳволини мониторинг қилиш мақсадида иш фаолиятини бошлади.
Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати