24 Июл 2020 йил
621
Садоқатли хизматнинг самараси
Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.
https://president.uz/uz/lists/view/3722
Жумладан ушбу фармон билан пандемияга қарши курашишда фидоийлик кўрсатаётган Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори Рахматуллоев Жасур Мамасолиевич "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти пандемия даврида халқ тинчлиги ва саломатлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган барча шахсий таркибга миннатдорчилик билдиради.