15 Июн 2020 йил
905
Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Ҳазора маҳалласи Хотин қизлар билан ишлаш бўйича маҳалла раисининг ўринбосари иштирокида карантин даврида яшаш шароитида иқтисодий етишмовчиликлар юзага келган 25 нафар кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга турли хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Инсонпарварлик тамойили асосида ташкил этилаётган бундай тадбирлар фуқароларимизнинг оз бўлсада оғирини енгил қилиб, уларнинг хонадонларига бир олам қувонч олиб келди.