Самарақанд вилояти ИИБ бошлиғи “Хўжағунжойиш” ҳамда “Янгиобод” маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
25 февраль куни Самарақанд вилояти ИИБ бошлиғи Самарқанд шаҳрининг “Хўжағунжойиш” ҳамда Самарқанд туманининг “Янгиобод” маҳалласи фаоллари билан урашиб, маҳалладаги криминоген вазият, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш жараёнида масъулларга маҳаллаларнинг ҳар бир кўча, расталари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи объектларида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш лозимлиги, ҳудуддаги ободликни мувофиқлаштирувчи штаб ташкил қилиниши ва кунлик амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб бориш вазифаси юкланган эди.
01 март куни ИИБ бошлиғи берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида жойига чиқиб, ҳудудга бириктирилган раҳбарлар билан учрашди.
Амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид остига олиниб, ишни тизимли ташкил этиш лозимлиги бўйича масъулларга зарурий тавсиялар берилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати