Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимларига бириктирилган барча хизмат автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, ходимларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари текширилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари, машинани меъёрий ҳужжатлар асосида бошқаришлари юзасидан йўриқномалар ўтказилди.
Бу каби тадбирларни ўтказилиши, ходимлар томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилиши билан боғлик ҳолатларни олдини олиш ва шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишида муҳим аҳамият касб этади.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: