22 Феврал 2024 йил 609

Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ томонидан ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар

Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи полковник ИИбрагимовга бириктирилган 92 нафар ёшлар ва 100 нафар пробация назоратига олинган ёшлар билан Самарқанд шаҳридаги Мономарказда учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида ёшлар “Моно” марказ фаолияти билан яқиндан таништирилиб, бу ерда 40 турдаги касб-ҳунар йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланиши маълум қилинди.

Шундан сўнг, ёшларда ватанпарварлик туйғуларини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрида жойлашган Шарқ Юлдузи кинотеатрида “Тутқун” номли кинофильм намойиш этилди.

Шунингдек, “Афросиёб” давлат музейига саёҳат уюштирилиб, ёшларга қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд тарихини акс эттирадиган археологик факт ва деталлар намойиш этилди.

Text to speech