29 Апрел 2024 йил 928

Самарқанд шаҳридаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ИВ Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида «Заковат» интеллектуал беллашуви ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ИВ Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида «Заковат» интеллектуал беллашуви ўтказилди,

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган интеллектуал ўйинда саккизта жамоа ўзаро беллашди.

Ақл, тафаккур ўйини якунига кўра, олий таълим муассасалари талабаларидан ташкил топган "Ренессанс" жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари топширилди.

Ушбу танловда вилоят ИИБ жамоаси ҳам иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Text to speech