13 Феврал 2021 йил 570

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи ташаббуси билан 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

Бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни камайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Самарқанд шаҳрининг 3-сектори ҳудудидаги МФЙ ларидаги "Темир дафтар", "Хотин-қизлар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи рахбарлигидаги 3-сектор ҳудудида 50 та МФЙлар мавжуд бўлиб, унда умумий аҳоли сони 122 294 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ҳамда 2019 йил 17 январ кунидаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятга йул куймаслик бўйича ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.

Самарқанд шаҳар 3-сектор ҳудудида мавжуд камбағал оилалар ҳамда уларни камбағалликдан чиқариш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирлар бўйича босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

 “Нурафшон маданият саройи”да ўтказилган мазкур тадбирда камбағалликни қисқартириш бўйича сектор раҳбари ташаббуси билан 20 нафар хотин-қизларга тикув машиналари олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

 “Аёллар дафтари” шакиллантирилди ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилди. Хатлов натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган 1607 нафар хотин-қизларнинг муаммолари аниқланиб, тегишли маъсул ҳокимлик идоралари ва корхона ташкилотларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар юборилди.

2021 йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-хунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир якунида хотин-қизлар учун концерт намойиш этилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech