24 Октябр 2020 йил 679

Самарқанд шаҳар  ҳокимлиги ташаббуси билан Ёшлар марказида "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Бугун, Самарқанд шаҳар  ҳокимлиги ташаббуси билан Ёшлар марказида "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради. Шундан сўнг шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов байрамда иштирок этаётган соҳа ходимларини шарафли ва машаққатли касб байрамлари билан табриклади. Шунингдек, ҳоким сўзи давомида шу йўлда сидқидилдан хизмат қилаётган барча юртимиз ички ишлар органлари ходимларини ҳам муборакбод этди.

– Юрт фаровонлиги ва халқимиз тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган сиз каби ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак кам. Ватанимиз бугуни ва эртаси учун масъул бўлган сиздек матонат эгалари бор экан халқимиз ҳамиша хотиржам яшайди, – деди ҳоким.
 
Кўп йиллар давомида халқимиз тинчиги ва омонлиги йўлида сидқидилдан, тиним билмай меҳнат қилаётган бир қатор соҳа ходимдлари Самарқанд шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир давомида вилоятимизнинг таниқли ва ҳаваскор санъаткорлари томонидан концерт дастурлари ташкил этилди. 

Эслатиб ўтамиз, байрам тадбири карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилди. 

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Text to speech