9 Октябр 2020 йил 784

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан 3528 дона "“Регопен 300 мг”" ва 300 дона “Тропикамед” сотувчиси "фаолиятига нуқта қўйилди"

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Жўш маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Д., Ж.Ж. исмли шахсга жами 3528 дона “Регопен 300 мг” таблеткаси ва 300 дона “Тропикамед” кучли таъсир қилувчи дориларини 3000 АҚШ долларига, сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech