16 Март 2021 йил 602

Самарқанд шаҳрида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама ўтказилди

Самарқанд шаҳри, Х.Шерозий кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Б.З. қўшнисиникига бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида қўшнисини ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, шаҳар ҳокими ҳамда секторлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда муҳокама этилди.

Жиноят муҳокамасида ҳудуд аҳолиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар тилга олиниб, келгусида шунга ўхшаш ҳолатларнинг содир этилишини олдини олиш ва бу борада маҳалла ва тегишли ташкилот вакиллари ҳушёрлигини ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech