9 Июл 2021 йил 421

Самарқанд туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида чақнаш содир бўлди

Бугун, 8 июль куни соат 14:36да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Қундузсуфий” МФЙда жойлашган АЁҚШ худудида ер остида жойлашган 25 тоннали сиғимда пайвандлаш ишлари олиб бораётган вақтида чақнаш содир бўлди

Воқеа жойига зудлик билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Чақнаш сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро халок бўлган ва бир нафар фуқаро термик куйиш тан жарохатини олган

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech