Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ички ишлар ходимларини табриклайди!
Ҳурматли Ички Ишлар хизмати ходимлари!
Сизларни 25 октябр “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” байрами билан самимий муборакбод этамиз.
Юрт истиқболи йўлида фидокорона хизмат қилиб, унинг тинчлиги ва осойишталигига муносиб ҳисса қўшишдан чарчаманг.
Ҳалқимиз сизнинг тимсолингизда жипсликни, ҳар қандай тўсиқ олдида ҳам ўз онтидан қайтмайдиган, бурчига садоқат билан хизмат қиладиган олийжаноб инсонни кўради.
Бу борада ўзининг бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини ҳалқ манфаатлари учун сарф этаётган, Ватанимиз тинчлигини бардавом бўлишида ўз оромидан кечиб, туну кун хизмат қилаётган сиз каби мард ўғлонлар ва шижоатли аёлларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.
Барчаларингизга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака, фаровонлик тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Самарқанд вилояти божхона
бошқармаси шахсий таркиби