Самарқанд вилояти бўйлаб “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи давом этмоқда
Самарқанд вилояти бўйлаб “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи давом этмоқда.
2020 йил 14 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисми билан судланган, 1974 йилда туғилган, С.В., 2020 йилнинг март ойидан буён 1.000.000 сўм эвазига Самарқанд шаҳрининг Мовароуннахр кўчасида жойлашган уйларнинг бирини фуқаро М.А. дан ижарага олиб, у ерда “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.