Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида жорий йилнинг 9 ойи давомида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига бағишланган таҳлилий ҳисобот йилиғилиши ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида 2020 йилнинг 17 октябрь куни жорий йилнинг 9 ойи ва октябрь ойининг 15 куни давомида содир этилган жиноятлар ҳамда шахсий таркиб томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи ва бошқа масалаларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Дастлаб жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди.
Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида жойларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Рахмонов октябрь ойининг дастлабки 15 куни давомида вилоят ҳудудида қайд этилган жиноятчилик аҳволи бўйича ҳам алоҳида тўхталди.
Ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармай, профилактик тадбирларга лоқайдик билан муносабатда бўлган раҳбарларга нисбатан турли интизомий жазолар белгиланди.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати