Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига номзодлар танлови эълон қилинади !!!
#ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига номзодлар танлови эълон қилинади !!!
Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2021 йил 2 август кунидан 10 август кунига қадар, шу жумладан 10 август куни ҳам қабул қилинади.
Белгиланган муддатдан сўнг, фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!
Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 4 нафар фуқаролар офицерлик лавозимларига қабул қилинади.
Хизматга қабул қилиш параметрлари:
Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар, танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши 18 дан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган, тегишли олий маълумотга эга бўлган, чет тилларида, айниқса, француз, испан, итальян, хитой, япон, корейс ва инглиз тилларида CEFR С1, С2 чет тилларини билиш даражасида эркин сўзлаша оладиган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Номзодлар ўзлари билан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни (фуқаролик паспорти, диплом ва илова, ҳарбий гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси ва ҳудудий поликлиникалардан соғлиғи ҳолати бўйича берилган тиббий маълумотнома) олиб келишлари лозим.
Танловлар номзоднинг ҳохишига кўра ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.
Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66 223-59-39.
Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси