2 Ноябр 2020 йил 527

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради!

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради!

Ҳўжалик ва қурилиш ишларини амалга ошириш давомида хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинг

2021 йил 27 январь куни Самарқанд шаҳар “Садаф” МФЙ Фарход кўчасидаги хонадонларнинг бирида устачилик билан шуғулланувчи (пайвандчи) М.Б. уйнинг ювиниш хонасида пайвандлаш ишларини олиб бориш мақсадида, кириш йўлаги (подъезд) олдига пайвандлаш учун мўлжалланган “карбид баллони”га карбидни меъёридан ортиқ солиши натижасида хаво босимининг ошиб кетиши оқибатида балоннинг пастки қисми ёрилиб кетган.

Натижада кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган маҳалла ширкати хизмат хонасининг 2 та дераза ойналари синиб шикастланган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан ҳўжалик ва қурилиш ишларини амалга ошириш давомида хавфсизлик чораларига риоя қилишларини сўрайди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech