Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида 3-сектор раҳбар ва котиблари фаолиятини баҳолаш - рейтинг тизими юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама учрашуви ўтказилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида 3-сектор раҳбар ва котиблари фаолиятини баҳолаш - рейтинг тизими юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама учрашуви ўтказилди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси фаоллар залида туман ва шаҳарларнинг 3-сектор раҳбар ва котиблари билан Сектор раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш - рейтинг тизими юзасидан танқидий-таҳлилий муҳокама учрашуви ўтказилди.
Мазкур муҳокама учрашувини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Давлат раҳбарининг Мурожаатномасида давлат бошқаруви йўналишида белгилаб берилган устувор вазифалар, жумладан, ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, давлат идораларидаги ижро сифати ва ҳолатини танқидий муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш, коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини ҳамда фаолиятини баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида тизимли ишларни амалга оширишдан иборатдир.
Ушбу учрашув давомида вилоятнинг 3-сектор раҳбарлари томонидан 2020 йил давомида сектор фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир муҳокама этилиб, вилоят ҳамда Республика кесимида секторларнинг рейтинг ўринлари қониқарсиз даражада эканлиги танқидий таҳлил қилинди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов томонидан учрашув иштирокчиларига сектор фаолиятини самарали ташкил этишда йўл қўйилган камчиликларнинг сабаб ва омиллари ҳамда уларни бартараф этиш усуллари юзасидан мастер-класс ўтиб берилди, шунингдек, келгусида рейтинг натижаларни яхшилаш юзасидан тегишли услубий тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
Учрашувлар давомида секторларга масъул раҳбарлар билан очиқ мулоқот ва қизғин савол-жавоблар ўтказилди, хусусан, секторлар кесимида жорий этилган баҳолаш кўрсаткичларидан масъулларнинг хабардорлиги ўрганилди. Учрашув сўнгида иштирокчилар бахолаш тизими юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги