Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи 37-сон манзил колониясида учрашув ўтказди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи 37-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётганлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, “Ёшлар агентлиги” ва вилоятдаги тижорат банклари мутасаддилари, колонияда жазо муддатини ўтаётган шахслар иштирок этди.
ИИБ бошлиғи тадбир иштирокчиларига Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини етказиб, жиноят-ижроия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, оғир ва ўта жиноятлар учун жазоларнинг либераллаштирилаётганлиги, бу ислоҳатларнинг туб замирида инсон ва унинг манфаатлари ётганлигини таъкидлади.
Минг афсуски, яратилаётган имкониятларга қарамай жазо муддатини ўтаётган айрим маҳкумлар томонидан жазони ўташ ички тартиб қоидаларини бузиш, қайта жиноят содир этиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги мисоллар билан келтирилиб, барчани ички тартиб қоидаларга риоя этиш, тўғри хулоса қилган ҳолда ҳукумат томонидан берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланиш, ҳаётда ўз ўрнини топиш масалаларини айтиб ўтди.
Тадбирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг муаммолари тингланиб, масалаларни ҳал қилиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Учрашув якунида бир қатор маҳкум ва маҳкумаларга фойдаланишлари учун зарур бўлган концелярия маҳсулотлари ва маиший хизмат буюмлари топширилди.
Шундан сўнг, муассаса шахсий таркиби билан хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.
ИИБ бошлиғи жазони ижро этиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар, шахсий таркиб ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда келгуси давр учун долзарб вазифалар тўғрисида тўхталди.
Учрашувда жазони ижро этиш тизимида ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда шахсий таркиб ўртасида қонунчилик ва хизмат интизоми билан боғлиқ ҳолатлар танқид қилинди.
Ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиши, хато ва камчиликларни такрорламаслик ва хизмат самарадорлигини оширишлари лозимлиги таъкидланиб, бўйича масъул раҳбар ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати