Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи 7-сон Тергов ҳибсхонасида шахсий таркиб ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида учрашув ўтказди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи 7-сон Тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби билан қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида учрашув ўтказди.
Дастлаб вилоят ИИБ бошлиғи 2021 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Д.Б.Кадиров иштирокида жазони ижро этиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар самарадорлиги, шахсий таркиб ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда келгуси давр учун долзарб вазифалар тўғрисида кенгайтирилган йиғилишда белгиланган вазифаларни тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби эътиборига етказди.
Учрашувда жазони ижро этиш тизимида ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда шахсий таркиб ўртасида қонунчилик ва хизмат интизоми билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Танқидий руҳда ўтказилган тадбирда 2020 йилда жазони ижро этиш мауссасаларида хизмат қилаётган ходимлар томонидан йўл қўйилган хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари аниқ мисоллар билан келтирилиб, хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш тўғрисида топшириқ берилди.
2021 йилда юқорида айтиб ўтилган хато ва камчиликларни такрорламаслик ва хизмат самарадорлигини ошириш бўйича масъул раҳбар ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати