29 Март 2021 йил 507

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи "Ёшлар пресс клуби" сессиясида қилинган мурожаат юзасидан “Қолдивойжар” МФЙга борди

25 март куни Самарқандда вилоят сектор раҳбарлари ва ёшлар иштирокида "Ёшлар пресс клуби" сессияси бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Пресс клубда Ургут туманининг “Қолдивойжар” МФЙда яшовчи Ибодуллаев Достонбек масъулларга мурожаат қилиб, маҳалланинг ички кўчаларига тош-шағал тўкиб, текислаб бериш юзасидан амалий ёрдам сўраган эди.

Бугун вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Шавкат Раҳмонов ушбу ҳудудга ташриф буюриб, мурожаат муаллифи Достонбек билан учрашди.

Мурожаат бўйича қилинган таҳлилларга кўра, маҳалланинг жами 20 километр ички йўлларига тош-шағал ётқизилиши лозимлиги маълум бўлди ва қисқа муддатларда ушбу кўчаларни обод қилиниши назоратга олинди.

Шунингдек, Бошқарма бошлиғи Ибодуллаев Достонбек бандлиги таъминлаш бўйича туман 3-сектор раҳбарига топшириқ берди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech