30 Март 2021 йил 608

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи "Ёшлар пресс клуби" сессиясида мурожаат қилган ёш ихтирочи билан учрашди

25 март куни Самарқандда вилоят сектор раҳбарлари ва ёшлар иштирокида "Ёшлар пресс клуби" сессияси бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Пресс клубда Нанкин фан ва технологиялари университети талабаси Ишанов Достонбек  ИИБ бошлиғига ўзи ихтиро қилган алкотестер (спиртли ичимлик истеъмоли миқдорини аниқловчи) мосламасини ишлаб чиқаришда ҳамда уни ЙҲХБ ходимларининг хизматида қўллаш бўйича таклиф билан мурожаат қилган эди.
 
Бугун вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Шавкат Раҳмонов Достонбек билан учрашиб, мазкур лойиҳа бўйича таклифларини тинглади.

Лойиҳани ҳар томонлама пухта ўйлаб чиқиш, юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳамда ёш ихтирочини келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлаб, бу борада вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ф.Шайзаковни масъул этиб тайинлади.

Лойиҳа талаб даражасида амалга оширилса, бу катта самара бериши, ЙПХ инспекторларининг хизматида ортиқча сарсонгарчиликларни олди олиниши айтилди.

Бошқарма бошлиғи томонидан мурожаатни оҳирига етказилиши назоратга олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech