1 Март 2021 йил 504

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Ингичка қўрғонида “маҳаллабай” амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи билан танишди

Самарқанд вилояти ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар "маҳаллабай" ташкил қилинмоқда.

01 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник, Шавкат Рахмонов Каттақўрғон шаҳар ҳудудига қарашли Ингичка қўрғонида бўлди.

Ўрганишларнинг дастлабки манзили, ҳудуддаги шаҳар ИИБ бошлиғига қарашли 3-сектор штабининг фаолияти бўлди. Бошқарма бошлиғи сектор штабида яратилган шарт-шароитлар, “Аёллар ва Ёшлар дафтарлари”нинг юритилиш аҳволини кўздан кечириб, сектор штаби аъзолари билан суҳбатлашди. Ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилиб, масъулларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш бўйича тавсиялар берди. Учрашувга таклиф қилинган ёшлар билан учрашиб, Президентимиз томонидан бугун уларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳусусида тўхталди.

Бошқарма бошлиғи йўл-йўлакай ҳудуддаги аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини  тинглади. Фуқароларнинг хонадоларига ташриф буюриб, улардан ҳол сўради. ИИБ бошлиғига соғлигида муаммоси борлиги, тиббий кўрикдан ўтиш учун эса шароити йўқлигини билдириб мурожаат қилган фуқаро эртанинг ўзида малакали тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланди.

Кейинги манзил, ҳудуддаги 12–сонли мактаб бўлди. Ушбу мактаб 1954  йилда қурилган бўлиб, 825 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Бошқарма бошлиғи мактабда яратилган шароитларни ўрганиши давомида, мактаб кутубхонасига кириб, кутубхона мудираси билан ўқувчиларни китобхонликка бўлган қизиқишлари юзасидан суҳбат қурди. Мактаб учун 100 дона китоблар жамланмаси совға қилинди.

Маҳаллабай ўрганиш ишлар бошқа ҳудудларда давом этади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech