24 Июн 2021 йил 691

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Пастдарғом тумани ИИБ шахсий таркиби билан учрашув ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Кузиев Маруф Мардоновични шахсий таркибга таништирди.

Шундан сўнг, туман ҳудудида жиноятчиликнинг аҳволи, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, фош этилмай келаётган жиноятларни фош этиш борасида, шунингдек, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи, ушбу соҳада хизмат қилаётган ҳар бир ходим ватанга, халқга ва Президентга садоқат билан хизмат қилишни олий бурч сифатида ўзига шиор қилиб олиши лозимлигини яна бир-бор таъкидлаб, соҳа ходимлари учун барча зарурий шароитларни яратиб бериш лозимлиги бўйича масъулларга вазифалар қўйди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech