11 Март 2021 йил 478

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Пастдарғом туманининг “Элбек” МФЙ да амалга оширилаётган ишлар билан танишди

11 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шавкат Рахмонов вилоятнинг 3-секторига қарашли Пастарғом туманининг “Элбек” МФЙ да амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ишларининг аҳволи билан танишди.

Мана қарийб икки ойдирки, ушбу ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, қурилиш, ҳудудлардаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун ушбу ҳудудлардаги таъмирталаб трансформаторларни таъмирлаш, эскирган симёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш, таъмирталаб  кўчаларга шағал ва тош ётқизиш, ҳар бир хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар давомида, Бошқарма бошлиғи ҳудуддаги мактабда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Шунингдек, ИИБ ташаббуси билан маҳалланинг “Зафаробод” қишлоғида яшовчи, “Темир дафтар”га киритилган фуқаронинг ҳомийлик асосида таъмирлаб берилаётган хонадонига бориб, у ерда амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди.

Масъулларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш, “Зафаробод” қишлоғининг марказида қурилиши режалаштирилаётган “Ўзбек-Тожик маданият маркази”ни қисқа муддатларда, талаб даражасида, сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўрганиш ишлари бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech