19 Апрел 2021 йил 582

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди шахсий таркиби билан хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди

19 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Рахмонов вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди шахсий таркиби билан хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан отряд командирлигига тайинланган майор Хусниддин Қурбоновни шахсий таркибга таништирди.

Шундан сўнг, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Бошқарма бошлиғи, ушбу соҳада хизмат қилаётган ҳар бир ходим ватанга, халқга ва Президентга садоқат билан хизмат қилишни олий бурч сифатида ўзига шиор қилиб олиши лозимлигини яна бир-бор таъкидлаб, соҳа ходимлари учун барча зарурий шароитларни яратиб бериш лозимлиги бўйича масъулларга вазифалар қўйди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech