17 Март 2021 йил
584
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида 17 март куни Самарқанд вилояти ИИБда Бошқарма бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов томонидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабулда 16 нафар фуқароларнинг вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари билан боғлиқ муаммо ва мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаатчининг масалалари атрофлича ўрганилиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати