29 Июл 2021 йил 579

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг маъмурий бинолари бугун халқ қабулхоналари сифатида фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиладиган масканларга айланиб улгурди.

Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг дарду ташвишларини аритиш бугун барча раҳбарларнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Бу инсонпарварликнинг бир кўриниши сифатида олиб борилаётган ишларда ўз аксини намоён этмоқда.

29 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, вилоят 3-сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.

Ўтказилаётган ҳар бир учрашувда фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларга барҳам бериш, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш, шунингдек халқни рози қилишдек эзгу ишларни амалга оширишга бош мақсад сифатида қаралмоқда.

Бу галги қабулда ҳам фирибгарлик, ўғрилик жиноятларини қурбонига айланган, ички ишлар органларига ишга кириш истагида бўлган, шунингдек, оилавий жанжалдан азият чекаётган фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.

3-сектор раҳбари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.

Аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ қабуллар ички ишлар органларида ҳар куни ўтказилиши белгиланган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech