Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида ҳам бир қатор муаммоли масалалар ўрганилди
Бугун “Халқни рози қилиш” ибораси давлат органлари хизматчиларининг шиорига айланди десак муболаға бўлмайди.
Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг маъмурий бинолари бугун халқ қабулхоналари сифатида фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиладиган масканларга айланиб улгурди.
Инсонларни рози қилиш, уларнинг муаммолари ҳамда дару-ташвишлари билан яшаш бугун ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси, муҳим масаласи ҳисобланади.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармасида аҳолининг кунлик қабуллари фаолияти йўлга қўйилган.
31 июль куни ўтказилган қабулда ҳам ички ишлар органларига ишга жойлашиш, тергов ва суриштирув органлари фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш борасида бўлди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни ўз вақтида, адолатли ва холис кўриб чиқиш юзасидан аниқ топшириқлар берилиб, бошқарма бошлиғи назоратига олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати