11 Март 2021 йил 527

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи вилоят Ички ишлар органларида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг аҳволи билан танишди

Бугунги кунда ИИОларининг аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳаларини сифат кўрсаткичини юқори босқичга кўтариш асосий мақсад ҳисобланади. Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов янгидан қурилиши режалаштирилаётган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси биносининг қурилиш лойиҳалари билан танишиб, мазкур бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари фуқароларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатишини таъминлаш, кутиш ҳамда болалар хоналари, шунингдек, расмийлаштириш бўлимларини энг замонавий моддий-техник база билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берди.

Шундан сўнг, ИИБ бошлиғи Реабилитация маркази ҳудудида амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларининг аҳволини кўздан кечирди. Мазкур ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар якунида бу ерда, 500 дан ортиқ арча, манзарали ҳамда мевали дарахтлар ўтқазилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Бошқарма бошлиғи Чўпонота массивида, М-39 йўлининг 1081 км.да жойлашган Штаб ЙПХ масканининг янги қурилаётган биноси лойиҳаларини кўздан кечириб, масъулларга ушбу ЙПХ маскани ходимлар ҳамда ҳайдовчиларга хизмат кўрсатувчи замонавий масканга айланиши бўйича ўзининг тавсияларини берди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech