17 Март 2021 йил 601

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Жомбойда ўтказиладиган тадбир олдидан маъсуллар билан учрашди

18 март куни вилоятнинг Жомбой туманида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан улоқ-кўпкари ўйини ўтказилади. Тадбирда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, тадбирда содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов тадбир ўтадиган жойга бориб, масъулларга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Бошқарма бошлиғи тадбирга ташриф буюрадиган фуқароларни карантин қоидаларида белгиланган талабларга қатъий риоя этишларини назорат қилиш лозимлигини таъкидлаб, ходимларни фуқаролар билан хушмуоамала бўлишлари, тадбирни кўтаринки кайфиятда ўтказиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берди.  

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech