Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг криминоген вазияти оғир бўлган худудлардаги ўрганишлари давом этмоқда
Видео-селектор йиғилишидаги топшириқлар ижрода
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берган топшириқлар, шунингдек, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида видео-селектор йиғилишидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар "маҳаллабай" ташкил қилинмоқда.
17 февраль куни Бошқарма бошлиғи Самарқанд туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган "Янгиариқ-1" маҳалласига ташриф буюриб, у ердаги аҳолининг турмуш шароитларини ўрганди.
Профилактика инспекторининг хизмат фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, муаммолари тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туманининг "Дўстлик" МФЙ да маҳалла раиси ҳамда профилактика инспектори билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
ИИБ бошлиғи ташриф давомида маҳаллада жойлашган, ИИБнинг соҳавий хизматларидан бирига бириктирилган 5-сон умумтаълим мактабида ҳам ўрганиш олиб бориб, мактаб кутубхонаси билан танишди. Ёшларни бадиий адабиётларни мутолаа қилишлари учун 100 дона китоб совға қилинадиган бўлди. Шунингдек, ўқувчилар саф тортадиган майдон ҳам таъмирлаб бериладиган бўлди.
Бундан ташқари, қишлоқдаги аҳоли учун хизмат кўрсатадиган врачлик пункти ҳамда дорихонада яратилган шароитлар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати