25 Феврал 2021 йил 500

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг “маҳаллабай” ўрганиш ишларини навбатдаги манзили “Хўжағунжойиш” ҳамда “Янгиобод” маҳаллалари бўлди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги "маҳаллабай" ишлар давом этмоқда.

25 февраль куни Бошқарма бошлиғи Самарқанд шаҳрининг “Хўжағунжойиш” ҳамда Самарқанд туманининг “Янгиобод” маҳалласи фаоллари билан урашиб, маҳалладаги криминоген вазият, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари юзасидан мулоқот қилди.

Маҳаллаларда яшовчи пробация ҳисобида турганлар, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйганлар, профилактик ҳисобда турганлар, ишсизлар билан фуқаробай ишлаш, аҳоли муаммоларини чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳаллаларнинг ҳар бир кўча, расталари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи объектларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши лозимлиги бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ҳудудда ободликни мувофиқлаштирувчи штаб ташкил қилиниши ва кунлик амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб бориш вазифаси юкланди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech