Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг маҳаллабай ўрганиш ишларини навбатдаги манзили Нарпай тумани бўлди
Самарқанд вилояти ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар "маҳаллабай" давом этмоқда.
09 март куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник, Шавкат Рахмонов Нарпай туманида маҳаллабай амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи билан танишди.
Туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокидаги ўрганишларнинг дастлабки манзили, тумандаги “Ўзбеккенти” маҳалласи бўлди. Бошқарма бошлиғи маҳалла биносида маҳалла раиси, профилактика инспектори ҳамда бир гуруҳ фаоллар билан ҳудуддаги криминоген вазиятни таҳлил қилиб, бу борада профилактика инспектори ҳамда маҳалла раисини таклифларини тинглади. Масъулларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш бўйича тавсиялар берди.
Туман ИИБ бошлиғи оталиғидаги 55–сонли мактаб, 1976 йил қурилган бўлиб, у ерда 428 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Бошқарма бошлиғи мактаб фаолияти билан танишар экан, спорт тўгарагида қатнашаётган ёшлар билан дилдан суҳбат қурди. Шунингдек, мактаб кутубхонасига кириб, китоб фонди билан танишди. Ўқувчилар учун китоблар жамланмаси совға қилинди.
Шундан сўнг, туманнинг тоғли ҳудудларга туташ бўлган “Гулистон” маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини ўрганиб, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаронинг хонадонига ташриф буюриб, муаммолари тингланиб, масъулларга тавсиялар берилди.
Туман 3-секторга қарашли “Гулистон” маҳалласида “Темир дафтар”га киритилган аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида, кооперация ташкил этилган. Бошқарма бошлиғи у ерда тикувчилик билан шуғилланаётган хотин-қизлар билан учрашди. Сектор раҳбарига бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича таклифлар берилди.
Ўрганишларнинг сўнги манзили туман Ички ишлар бўлими бўлди. ИИБ бошлиғи у ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Ходимларга муносиб шароитларда хизмат қилишлари учун барча зарурий шароитларни яратиб бериш лозимлиги бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Маҳаллабай ўрганиш ишлар бошқа ҳудудларда давом этади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати