26 Май 2021 йил 506

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида 26 май куни Самарқанд вилояти ИИБ да Бошқарма бошлиғи томонидан навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабулда 10 дан ортиқ фуқароларнинг вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари билан боғлиқ муаммо ва мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаатчининг масалалари атрофлича ўрганилиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech